Thursday, 20 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Мисрда Мусулмон биродарлиги етакчилари ҳибсга олинди

Мисрда Мусулмон биродарлиги етакчилари ҳибсга олиндиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Миср Бош прокуратураси мамлакатдаги энг йирик ва уюшган Мусулмон биродарлиги ташкилоти руҳоний етакчиси¸ шунингдек тўққиз фаолини қамоққа олиш ҳақида ордер берди. Гуруҳ етакчилари 50 дан ошиқ одам ўлимига сабаб бўлган зўравонликни уюштирганликда айбланмоқда. Бош прокуратура қамоққа олиш ҳақида ордер берганлар орасида Мусулмон биродарлиги раҳнамоси Муҳаммад Бадие ва ҳаракат раиси ўринбосари Маҳмуд Иззатлар бор. Мусулмон биродарлиги етакчилари душанба куни Қоҳира марказида юзага чиққан зўравонликларни уюштирганликда айбланмоқда. Бадие Мусулмон биродарлиги тарафдорлари орасида кучли авторитар шахс сифатида танилган ва айтилишича¸ бу ҳаракатга қўшилганлар унинг айтганларига мутлақ қулоқ солиш ва уни амалга ошириш ҳақида қасамëд қиладилар. Биродарлик етакчиларини ҳибсга олиш ҳақидаги ордер¸ ҳаракат муваққат ҳукумат билан музокара қилиш ва унинг таркибига қўшилиш ҳақидаги таклифни қатъиян рад қилганидан сўнг эълон қилинди. Чоршанба куни муваққат Бош вазир Ҳазим эл-Беблавий янги ҳукумат тузиш ҳаракатини бошлади ва Мусулмон биродарлиги ташкилотига ҳам янги вазирлар кабинетидан лавозимлар таклиф қилди.
Мой аккаунт