У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
17 июль куни Россия мусулмонлари Ийд-ал Фитр – Ҳайит байрамини кенг нишонламоқда. Мамлакатнинг барча минтақаларида ҳайит намозига йиғилган миллионлаб диндорлар бир-бирларини улуғ айём билан қутладилар. Россия муфтияти тахминларига кўра, биргина Москванинг ўзида 200 минг мусулмон Ҳайит намозига келди. Россиянинг айрим ҳудудларида байрам бир неча кун давомида нишонланади.
Жума куни тонг саҳардан Москванинг марказий масжидлари бўлган- Жоме, Тарихий, Шуҳада, Ёрдам ва Инъоммасжидларига ўн минглаб россиялик ва муҳожир мусулмонлар байрам намозига йиғилдилар. Масжидлардан ташқари, Россия пойтахтининг бешта майдонида Ҳайит намозига йиғилганларга намоз учун махсус жой тайёрланди.
Мусулмонлар Москванинг Жоме масжидида Ҳайит намозида
Мусулмонлар Москванинг Жоме масжидида Ҳайит намозида
Ўтган 2014 йилда Москвага йиғилган 300 мингдан зиёд одам туфайли шаҳар кўчаларида тиқин юзага келганини ҳисобга олган Россия муфтияти Подмосковье шаҳарларида мусулмонлар ибодатлари учун махсус майдонларни ҳозирлади. Россия мусулмонлар диний бошқармасида Москва вилоятининг яна 35 жойида мусулмонлар талабларига биноан намоз ўқиш учун шароит яратиб берилганини Озодликка билдиришди.
Россия президенти Владимир Путин байрам муносабати билан барча мусулмонларга ўз табрик сўзларини юборди.