Friday, 28 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Москвадан қайтаётган муҳожир Тошкент аэропортида бедарак йўқолди

Москвадан қайтаётган муҳожир Тошкент аэропортида бедарак йўқолдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Тошкентлик 38 ёшли Умар Бадалов 19 январь тонгида Москванинг Домодедово аэропортидан Ўзбекистон пойтахтига учиб келган, бироқ аэропортдан чиқмаган. Муҳожирнинг рафиқаси Феруза Бадалова орадан қарийб бир ҳафта ўтганига қарамай, турмуш ўртоғининг қаерда эканини аниқлай олмаётганини айтди. Феруза Бадалованинг Озодликка маълум қилишича, ўтган бир неча кун давомида у болаларининг отасини топиб беришни сўраб, ҳуқуқ-тартибот тизимига қарашли 5 та идорага ёзма равишда мурожаат қилган. - Биринчи бўлиб Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман ИИБга ташладим аризани. Кейин Мирзо Улуғбек туман прокуратурасига ариза топширдим. Кейин Сергели [туман] прокуратурасига ҳам ариза ёздим. Тўртинчи бўлиб Тошкент авиация ва транспорт прокуратураси бор экан – ўша ерга ҳам ташладим. Ва охири Бош прокуратурага ташладим аризаларимни. Лекин бу аризаларимга ҳалигача жавоб йўқ. Бу ерларга ариза беришимдан мақсад – эрим қаерда эканини билиш ва [у кишини] нима учун ушлаб турганларини менга айтишларидир, - деди Феруза Бадалова. Аёл ўтган пайшанба куни эрини кутиб олиш учун Тошкент аэропортига чиққанидан бери ундан дарак тополмаётганини айтди.
Мой аккаунт