Saturday, 15 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Мустақиллик арафасида милиция xодимларига янгича бош кийим тарқатилди

Мустақиллик арафасида милиция xодимларига янгича бош кийим тарқатилдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
24 августдан бошлаб Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги шахсий таркиби ҳамда вазирликка қарашли ҳарбий қисм ходимларига янги бош кийимлари (фуражка)лар тарқатила бошланди. Озодлик суҳбатлашган милиция зобитлари янги фуражкаларнинг олдингисидан анча кўркам эканлигини айтишди. Республикасининг “Ички ишлар идоралари тўғрисида”ги Қонуни қабул қилиниши муносабати билан байрамона кийинишини ташкил қилиш мақсадида амалга оширилмоқда. Милиция ходимлари ўз кийимини ўзи сотиб олади дейди ИИВ ҳодимларидан бири: “Янги фуражкалар ички ишлар органларининг барча йўналишдаги ходимлари, хусусан, йўл ҳаракати хавфсизлиги, ёнғин хизмати сингари бўлимлари учун ҳам мажбурийдир. Мазкур бош кийимининг нархи 99 500 сўм бўлиб, у ведомость орқали ички ишлар ходимининг ойлик маошидан чегириб қолинади” дейди номини очиқламасликни сўраган милиция ходими. Ўзбекистон ИИВ нинг подполковник рутбасидаги зобити исми сир қолиш шарти билан Озодликка айтишича¸ кийим учун пул олинишидан шахсий таркиб ҳурсанд эмас: -Бош кийим учун пул чегиргани маъқул эмас бизларга. Шу боис баъзи зобитлар Янгиободга бориб 50 минг сўм бериб фуражка олиб келишмоқда. Фуражка олдингисига қараганда анчайин кўркам. тантаналар, маросимларда кийиладиган фуражка ўйлаб топишган. Соëбони сал узун ва бичими чиройли. Олдингиси сал ноқулай эди. Мен тўрт йил кийганман битта фуражкани¸ дейди суҳбатдош.
Мой аккаунт