Thursday, 13 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Мустақиллик арафасида овчилардан ов милтиқлари тортиб олинди

Мустақиллик арафасида овчилардан ов милтиқлари тортиб олиндиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистонда Мустақиллик байрами арафасида ангренлик овчиларга милтиқларини зудлик билан шаҳар милиция бўлимига вақтинча топшириб туриш буюрилган. Шаҳар Ички ички ишлар бошқармаси расмийлари ўз ихтиёри билан вақтида топширмаган овчилардан қуроллари тортиб олиниши ҳақида огоҳлантирмоқда. Ихтиёрий равишда топиширилган қуроллар эгаларига 5 сентябрь куни қайтариб берилиши айтилган. Ангренлик ҳуқуқ фаоли Дмитрий Тихоновнинг Озодликка айтишича, айни ов мавсумида қуролларнинг тортиб олиниши овчиларни ҳафсаласини пир қилган. - Овчилар ва ов қуроли бор шахсларга қуролларини бир ойга, айнан Мустақиллик байрами ўтадиган пайтда топшириб туриш буюрилган. Қуролларни аҳволи ва рақамларини текшириш бунга расмий сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Ўзбекистонда 15 августдан ов мавсуми бошланган. Текширишларни ов қилинмайдиган маҳал, қуроллари уйида ётган пайтда қилишлари мумкин эди-ку. Аслида бу ерда бошқа сабаб бор, буни ҳаммаси кутилаётган Мустақиллик байрами билан боғлиқ. Ҳозир овчилар учун ов мавсумининг 20 куни бекор ўтиб кетади. Бизда Ўзбекистонда ов мавсуми шундоқ ҳам жуда қисқа даврни ўз ичига олади, - дейди Тихонов. Тошкент вилоят Ички ишлар бошқармасидаги Озодлик манбалари овчилардан қуроллари вақтинча тортиб олиниши Мустақиллик байрами доирасида кўрилаётган хавфсизлик чораларининг бир қисми эканини тасдиқлашди.
Мой аккаунт