Friday, 21 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Мустақиллик байрами боис Тошкент марказида автомобил йўллари тўсилди

Мустақиллик байрами боис Тошкент марказида автомобил йўллари тўсилдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллиги арафасида пойтахт Тошкентнинг марказий йўлларида автомобиль қатнови деярли тўхтатилди, шаҳарга кириш нуқталарида назорат кучайтирилди. Мазкур чоралар байрам муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокимининг 28 августда эълон қилган фармойиши асосида амалга оширилмоқда. Тошкент шаҳар ҳокимияти мулозимининг Озодликка маълум қилишича, 152-ф рақамли фармойишга кўра, пойтахтда байрам тантаналарини ўтказиш вақтида йўлларда “барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланиши белгиланган”. Озодлик билан суҳбатлашган пойтахтликларга кўра, 31 августда кун бўйи шаҳар марказида жойлашган Алишер Навоий майдони атрофидаги йўлларда ҳаракат сийраклашган. Улар шаҳарнинг барча марказий шоҳкўчалари, жумладан Ўзбекистон, Бешёғоч, Самарқанд дарвозаси, Бунёдкор, Олмазор, Себзор, Қоратош ва Зарқайнар кўчаларида транспорт ҳаракати кескин озайганини айтади. Тошкентликларнинг маълум қилишича, 31 август куни куни соат 15.00 да “Миллий боғ” ва “Бунёдкор” метро бекатларининг Истиқлол санъат саройи жойлашган томони беркитилган. Шаҳар ҳокимияти мулозими метро бекати тунги соат 11гача вақтинчалик ёпиб қўйилганини билдирди.
Мой аккаунт