Friday, 28 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Навоийлик врачлар коллеж ўқувчилари орасида "ҳомила рейди" ўтказди

Навоийлик врачлар коллеж ўқувчилари орасида "ҳомила рейди" ўтказдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Навоий вилояти, Нурота тумани тиббиёт бирлашмасининг бир гуруҳ шифокорлари тумандаги коллежларда ўқувчиларнинг репродуктив саломатлигини текшириш бўйича рейд ўтказмоқда. Рейд давомида тумандаги иккита коллежнинг икки ўқувчиси ҳомиладор эканлиги аниқланган. Исми сир қолишини сўраган шифокорлардан бирининг Озодликка айтишича, рейддан асосий мақсад қизларнинг ҳомиласи бор-йўқлигини текширишдир: “Бундай топшириқ ҳар йили Соғлиқни сақлаш вазирлигидан келади. Биз коллежларга бориб қизларнинг саломатлигини, жумладан, уларнинг ҳомиласи бор-йўқлигини текширамиз. Бу галги текширувда ҳам қизларни УЗИ қилганда иккита коллеждан икки ўқувчи қизнинг ҳомиладор эканлиги аниқланди”, деди шифокор. Шифокорнинг айтишича, бу қизлар Нурота туманидаги қишлоқ хўжалиги ва Саноат коллежларида таҳсил олади.
Мой аккаунт