Friday, 07 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Ном ўзгартирилган МХХнинг моҳияти ҳам ўзгарадими?

Ном ўзгартирилган МХХнинг моҳияти ҳам ўзгарадими?У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев 14 март куни “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади. Фармонга кўра¸ МХХ фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш мақсадида бу идора номи Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) деб ўзгартирилди.​ Озодликнинг “Қурултой” эшиттиришида номини ўзгартирган МХХ нинг моҳияти ҳам ўзгарадими¸ деган савол жавобини изладик. Эшиттиришда қатнашган АҚШлик сиëсатшунос Рафаель Сатторов хавфсизлик хизматнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ривожланган давлатларда қандай бўлиши тўғрисида маълумот берди. Дастурда қатнашган журналистлар Даниил Кислов ва Шоҳида Ëқублар номи ўзгарган ташкилотнинг ташқи таҳдидга қарши курашиши, ички таҳдидлар билан эса, прокуратура шуғулланиши зарурлигини уқтиришди. Қурултой қатнашчилари Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида қонун тезроқ қабул қилиниши зарурлигини таъкидлашди.
Мой аккаунт