Monday, 10 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

ОАВ: Ўзбекистоннинг янги президенти Оқсаройда ишламайди

ОАВ: Ўзбекистоннинг янги президенти Оқсаройда ишламайдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Тошкент шаҳридаги Оқсарой қароргоҳида Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг хотира музейи барпо этилади. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги Ўзбекистон ҳукуматидаги бир неча манбасига таяниб хабар қилди. Агентлик ўз хабарида марҳум президентнинг иккинчи қизи Лола Каримова-Тиллаева ўтган ойда Facebookдаги саҳифасида бу мавзуни кўтарганини эслади. "Отамнинг хотираси ва ҳаётда амал қилган тамойилларини абадийлаштириш мақсадида мен онам билан биргаликда Ислом Каримов номи билан аталувчи жамоатчилик хайрия Жамғармасига асос солдик. Жамғарма ўз олдига Ўзбекистоннинг биринчи Президенти хотирасига бағишланган музейни ташкил қилиш ва Ватанимиз мустақиллигининг асосчиси тўғрисида мақола ва асарлар нашр этишни мақсад қилиб олган", деб ёзган Лола Каримова-Тиллаева. ТАССнинг хабар қилишича,унинг манбалари режаларни тасдиқлаган. Суҳбатдошлардан бири Оқсарой объекти махфийлиги даражаси пасайтирилганини маълум қилган. "Йўллардаги постлар камайтирилган, хавфсизлик режими юмшатилмоқда", деган агентлик манбаси.
Мой аккаунт