Thursday, 06 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Обама: Америка оқил лидер бўлиши керак

Обама: Америка оқил лидер бўлиши керакУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
AҚШ Президенти Барак Обама 20 январь куни кечқурун Конгрессда мaмлaкaтнинг бугунги aҳволи ҳaқидa хaлққa ҳисобот берар экан Америка ҳарбий қудрат ва кучли дипломатияни мужассам этган ҳолда “оқил лидер бўлиши” кераклигини билдирди. Шунингдек, Обама АҚШ иқтисодида “инқироз сояси ўтиб кетди ва мамлакатимиз бугун ҳар доимгидан ҳам бақувват”, деб эълон қилди. Президент Обаманинг таъкидлашича,ҳукумат томонидан кўрилган чоралар туфайли мамлакатдаги ишсизлик кўрсаткичи 5,6 фоизгача пасайган, айни пайтда инқироз ҳамда урушлар “саҳифасидан бошқа саҳифага” ўтиш даври келган. -Америка учун муваффақиятга бой бўлган йилдан сўнг, бизнинг иқтисодимиз ўсмоқда, 1999 йилдан бери илк марта энг тез суръатларда иш ўринлари яратилмоқда. Бугунги кундаги ишсизлик даражаси молиявий инқироздан олдинги даврга қараганда анча паст. Бугунги кунда аввалгига қараганда анча кўп болалар таълим муассасаларини битирмоқда, олдингига нисбатан кўпроқ фуқаролар суғуртадан фойдаланмоқда, сўнгги 30 йил ичида хориждан импорт қилинаётган нефтга қарамлик бугунги кунда энг паст даражага тушди, -деди Обама.
Мой аккаунт