Wednesday, 26 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Охирзамон имоми даъвоси бўлган тожикистонлик шайх 16 йилга қамалди

Охирзамон имоми даъвоси бўлган тожикистонлик шайх 16 йилга қамалдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Тожикистон Олий суди 8 июль куни “сохта пайғамбар” ўлароқ танилган Саидмаҳдихон Сатторов иши юзасидан ҳукм чиқарди. Суд қўйилган айбловлар бўйича Сатторовни айбдор деб топиб, уни 16 йилга озодликдан маҳрум этишга қарор қилди. Шайх Темур номи билан ҳам маълум бўлган Сатторов иши бўйича маҳкама жараёни Душанбедаги 1-тергов ҳибсхонаси залида - ёпиқ эшиклар ортида ўтган. Бу ҳақда Озодликнинг тожик хизматига Сатторовнинг адвокати Мавлудхон Солиҳов маълум қилди. 30 июнь куни давлат қораловчиси Дилафруз Исмоилова айбнома хулосасида суддан Саидмаҳдихон Сатторовни 18 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўраганди. Сешанба куни эса Сатторов ўзига берилган сўнгги сўз имкониятидан фойдаланиб, ёшини эътиборга олган ҳолда уни озод қилишни сўради. “Маҳкама жараёни чоғида таклиф қилинган гувоҳларнинг барчаси менинг уларга таҳдид қилганим, босим ўтказганимга оид айбловларни инкор қилишди. Ҳатто жабрланувчилар ҳам шахсан мен томонимдан уларга ҳеч қанақа босим, таҳдид ёки зўравонлик бўлмаганини эътироф этишди”, деганди Саидмаҳдихон Сатторов 7 июль кунги сўнгсўзида. Тожикистоннинг Турсунзода шаҳрида яшаб келган 65 ёшли Сатторов товламачилик, умумий мажбурий таълимга тўсқинлик қилганлик ва кўпхотинлиликда айбланиб, шу йилнинг 16 февраль куни Бош прокуратура талабномасига биноан ҳибсга олинганди.
Мой аккаунт