"Озодликни тинглаган Каримов"га информацияни қандай етказишади?
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Канадада яшаётган таниқли журналист Исмат Хушев ўзининг "Дунё ўзбеклари" сайтида 25 июнь куни эълон қилган мақоласини мана бу хабар билан бошлади: "Ҳозиргина бизга етиб келган ишончли манба хабарига кўра бугун куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов «Чорвоқ»даги «Қайнарсой» резиденциясида ўзига яқин бўлган бир гуруҳ мулозимлар билан «Озодлик» радиосида эълон қилинган ўзи ҳақидаги мақола ва аудио суҳбатлар матни билан танишган.
Манба хабарига кўра Президентга Шуҳрат Бобожонов қаламига мансуб мақолани ўқиб беришмоқчи бўлишганида, у аввал эшиттиришда иштирок этган журналист ва мухолифат лидерлари, давлат ва жамоат арбобларининг жонли суҳбатини қўйиб беришларини илтимос қилган".
Ўзбекистон раҳбарининг Озодликни эшитиши, принципда, ҳайрон қоладиган гап эмас. 25 йилдан бери ўзи бошқариб келаётган мамлакат ҳаётини ёритаётган радиони эшитади-да, ахир!
Лекин, Исмат Хушевнинг фикрича, Ислом Каримовнинг Озодликни эшитиши -- воқеа.
Нимаси воқеа бунинг?
"Дунё ўзбеклари" бош муҳарририни OzodNazarга шу саволни бериш учун таклиф қилдик.