Tuesday, 25 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Пахта пулини ололмаëтган юзга яқин сирдарëлик фермер "Агробанк"да тўполон кўтарди

Пахта пулини ололмаëтган юзга яқин сирдарëлик фермер "Агробанк"да тўполон кўтардиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
23 январь куни Сирдарё вилоят, Оқ олтин туманида қарийб юз нафар фермер аввал туман ҳокимлиги, сўнгра "Агробанк"нинг туман бўлими раҳбариятига 2019 йил пахта пулини беришни талаб қилиб борди. Бу фермерлар давлат билан тузилган шартномага мувофиқ¸ улар сотган пахта пули кечи билан 2019 йилнинг 31 декабрь кунигача банк ҳисобига ўтказилиши лозим эди. Фермерлар иддаосича¸ "Сардоба" пахта тозалаш заводи бош бухгалтери ва банк бошқаувчиси фермерлардан туман марказида фонтан қурилиши учун 5-6 миллион сўмдан пул ўтказишга рози бўлсагина, пахта пули тўланишини айтган. Бош бухгалтер ва банк бошқарувчиси бундай талабни туман ҳокими Дилмурод Фозилов буйруғи деб тақдим этган. Фермерлар бундан норози бўлиб, банкда тўполон кўтарган ва банк қўриқчилари уларни ташқарига ҳайдаб чиқарган. Пахта заводининг Озодлик гаплашган мулозими ҳокимдан шундай топшириқ бўлганини тасдиқлади. “Агробанк”нинг Оқ олтин тумани филиали бошқарувчиси фермерлар пули тушгани, лекин пахта заводи қайси фермерга қанча пул ўтказиш ҳақидаги реестрни бермаётганини айтди.
Мой аккаунт