Friday, 21 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Пахта теримига чиқарилган келинчак 6 ойлик ҳомиласидан айрилди

Пахта теримига чиқарилган келинчак 6 ойлик ҳомиласидан айрилдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Жиззах вилояти, Зарбдор тумани, Мустақиллик маҳалласида пахта теримига чиқарилган 28 яшар келинчак Дилором Жўраева олти ойлик ҳомиласидан айрилди. Мутасаддилар мазкур воқеада келинчакнинг оила аъзоларини айблашга уринди. Зарбдорлик келинчакнинг пахта боис ҳомиласидан айрилгани ҳақида воқеа гувоҳларидан бири Озодликка маълум қилди. Исмини ошкор қилмасликни сўраган гувоҳга кўра, воқеа бир ҳафта аввал бўлган: “Мустақиллик маҳалласининг фуқаролар йиғини раиси 6 ойлик ҳомиладор аёлни мажбурий пахтага чиқарди. "Агар пахта теримига чиқмасанг, туғиладиган фарзандингга болалар нафақа пулини бермаймиз", деб айтган. Шунингдек, у аёлни мажбурлаб пахта теримига ҳайдаш учун ёнига ИИБ ходимини олиб борган. Аёлга сиёсий гаплар гапириб, уни қўрқитган. Ҳомиладор аёл пахтанинг биринчи кунида пахта териш вақтида ҳомиласидан айрилди. Бу воқеани ўз кўзим билан кўрганим учун ҳалигача ўзимга кела олмадим. Айнан шу маҳалла раиси ва ИИБ ходими жиноий жавобгарликка тортилишини истайман", дея хабар йўллади воқеа гувоҳларидан бири бўлган зарбдорлик. Озодлик Мустақиллик маҳалласидаги бошқа манбалар орқали келинчакнинг исми-шарифи Дилором Жўраева эканини аниқлади.
Мой аккаунт