Friday, 21 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

"Паспорт учун ҳужжат топширишга 12 соат навбатда турдим"

"Паспорт учун ҳужжат топширишга 12 соат навбатда турдим"У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Бу гапни Қашқадарё вилоят, Деҳқонобод туманида истиқомат қилувчи 26 яшар Феруздан эшитдик. Шу кунда Россияда ишлаётган бу йигитни суҳбатга тортишимизга тингловчиларимиздан етиб келган биометрик паспорт билан боғлиқ баъзи миш-мишлар сабаб бўлди. Душанба куни Озодликка мурожаат қилган ўзбекистонлик тингловчиларимиздан бири одамлар орасида "Биометрик паспорт бўлмаса, ойлик берилмасмиш" деган гап сўзлар юргани ва бундан кўпчилик ташвишга тушганини айтди. Зарифахон исмли тошкентлик тиббиёт ҳамшираси бу миш-мишни инкор этди. - Мен ўзим Тошкентда ишлайман болницада. Мен эшитганим йўқ унақасини, дейди Зарифахон. Ўзини Шуҳрат, деб таништирган бухоролик ўқитувчига кўра ҳам маош берилишининг биометрик паспорт бор-йўқлигига алоқаси йўқ. Қашқадарё вилоят, Деҳқонобод туманида истиқомат қилувчи 26 яшар Ферузнинг сўзларига қараганда, аҳоли биометрик паспортни тезроқ олишга уринмоқда.
Мой аккаунт