Thursday, 06 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Педофил ва ўғрилар вилоятларда ҳам пайдо бўлди

Педофил ва ўғрилар вилоятларда ҳам пайдо бўлдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
23 апрел куни Самарқанд вилояти Пайариқ туманида ўғрилар гуруҳи бир аёлни ўлдириб, уйидаги пул ва қимматбаҳо буюмларни ўғирлаб кетишди. 19 апрел куни эса Наманган шаҳрида 5 яшар қизалоқ 25-35 ёшлардаги номаълум эркак томонидан зўрланди. Баҳриндаги қотиллик Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Баҳрин қишлоғидаги қотиллик воқеаси 22 апрелдан 23 апрелга ўтар кечаси содир бўлган. Буни Озодликка тасдиқлаган Пайариқ тумани Ички ишлар бўлимидаги милиция ходимига кўра, бир аёл ва икки эркакдан иборат ўғрилар гуруҳи Баҳрин қишлоғидаги хонадонлардан бирига ўғирликка тушиб, уй бекасини ўлдириб, уйдан пул ва қимматбаҳо буюмларни ўғирлаб кетишган. "Жиноятчилар қидириляпти. Бутун состав уларни қидиришга жалб қилинган. Қишлоқда учётда турганларни текшираяпмиз. Ўғрилар изини Хитой ариғига борган жойда йўқотдик. Баҳриндаги қотиллик каби воқеа аввал туманимизда ҳеч кузатилмаган. Бу илк ҳолат. Кейинги қарийб 20 йил давомида бу каби қотиллик бизда бўлмаган", деди милиция ходими.
Мой аккаунт