Прокуратура "Голяново қуллари" иши ёпил.эълон қилди
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Прокурор жиноий иш очилишига қарши Москва прокуратураси Голяново туманида жойлашган қозоғистонлик тадбиркор эр-хотин Сакен Муздибаев ва Жансулу Истанбековаларга тегишли "Озиқ-овқат" дўконидан ҳуқуқ фаоллари томонидан озод этилган Ўзбекистон фуқаролари ишида "қуллик ёки бошқа жиноят аломатлари аниқланмади" деган асосда терговни тўхтатиш тўғрисида қарор чиқарди. Озодлик билан суҳбатда Москва шаҳар прокуратураси Ахборот бўлими раҳбари Елена Россохина Преображенский туман прокурори қарори оммавий ахборот воситалари томонидан бироз нотўғри талқин қилинаётганини айтади: - Преображенский туман прокурори жиноий ишни қўзғатиш учун етарли асос кўрмади. Тергов қўмитаси бу қарор устидан шикоят қилди¸ яъни жиноий ишнинг ўзи очилгани йўқ. Ҳозирча бизнинг қўлимизда шу дўконда гўё одамлар озод қилингани тўғрисида Тергов қўмитаси томонидан очилган тафтиш материаллари бор, холос. Прокуроримиз эса айнан шу материалларга таяниб у ерда одамлар қулликда сақлангани ҳақидаги иддаолар жиддий текширилиши лозимлигини таъкидлади, деди Москва прокурори катта ёрдамчиси Елена Россохина.