Sunday, 23 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Путин норозилик намойишлари фонида президентликнинг янги муддатига киришмоқда

Путин норозилик намойишлари фонида президентликнинг янги муддатига киришмоқдаУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Владимир Путин Россия президенти сифатида янги олти йиллик муддатга киришиши олдидан қасамёд қилди. У “халққа хизмат қилиш”га, улар ҳаётини яхшилашга, ўзи “улкан ғалаба ва жасоратлар” мамлакати деб атаган юртини ҳимоя қилишга ваъда берди. Путин 7 май куни Кремлнинг ҳашаматли залида туш пайти ўнг қўлини Россия Конституциясига қўйиб, қасамёд қилди. 64 яшар Путин 1999 йилдан бери президент ёки бош вазир бўлиб ишлаб келаётган ва яқинда олти йиллик учинчи президентлик муддатини ўтаб бўлган эди. У қасамёд қабул қилгандан сўнгги маърузасида Россия иқтисодиётини мустаҳкамлайдиган ва яшаш шароитларини яхшилайдиган “улкан олға силжиш”га эришиш даъвати билан чиқди. “Мен давлат раҳбари сифатида Россиянинг қудрати, тараққиёти ва шон-шуҳратини ошириш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан”, деди у. − Россия замонавий бўлиши ва жадал ривожланиши керак. У замон муаммоларига дадил жавоб қайтириши зарур. Шу пайтгача кучли бўлиб келган соҳаларимизда етакчилигимизни мустаҳкамлаб боришимиз, кучли бўлишимиз шарт бўлган, аммо етарли иш қилмаган соҳаларимизда ишонч ила тер тўкиб, иродамиз кучи билан ишлашимиз даркор, − дея фикрни давом эттирди Путин.
Мой аккаунт