Sunday, 16 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Раматовнинг "Темир йўллари” экспортчиларни синдирди. Прокуратура томонларни муросага чақирди

Раматовнинг "Темир йўллари” экспортчиларни синдирди. Прокуратура томонларни муросага чақирдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
2018 йилнинг 26 июнь куни Ўзбекистон Бош вазири ва Бош прокурори раислигида ўтказилган махсус йиғилишда мамлакат экспортерлари муаммолари¸ хусусан¸ Афғонистонга буғдой ва ун экспорт қилиш учун белгиланган тарифларнинг қарийб уч бараварга оширилиши муҳокама қилинган эди. Озодликка aйтилишича¸”Ўзбекистон темир йўллари”нинг тарифларни ошириши 250 дан ошиқ хусусий тегирмон тўхтаб¸ минглаб одамнинг ишсиз қолиши ¸ Ўзбекистонга келаëтган экспорт тушумларининг қисқаришига олиб келган. Ҳукумат йиғилишининг 2 июль куни расмийлаштирилган баëнида (расмий протокол нусхаси Озодликда мавжуд – таҳр.) Бош прокуратура “Ўзбекистон темир йўллари” ширкатига биргаликда тарифларни ошириш сабабларини ўрганиб чиқиш топширилган эди. Бош прокуратуранинг 15 август куни Озодликка тақдим этилган баëнотида “Ўзбекистон темир йўллари” ширкатига экспортерлар билан “ўзаро манфаатли ечим топиш” тавсия қилинган. Аммо тарифларни бир томонлама оширишга қарор қилган “Ўзбекистон темир йўллари” раҳбарияти ўз ҳаракати сабабларини на ундан зарар кўраëтган хусусий бизнес эгаларига ва на жамоатчилик ва матбуотга изоҳлади.
Мой аккаунт