Saturday, 22 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Рассом Зулфия Султон: Барчага ëқадиган либос тикишга уринмайман

Рассом Зулфия Султон: Барчага ëқадиган либос тикишга уринмайманУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Тошкентлик дизайнер¸ либослар бўйича рассом Зулфия Султоннинг исми қўшиқчи Лола атрофидаги жанжал боис тилга тушди. Рассом Зулфия Султон бичимига кўра тикилган либосда саҳнага чиққан Лола Йўлдошева "Ўзбекнаво" танқидига учради. Ўзбекистондаги “қуюшқон” чорчўбидан чиққан либос кийиб куйлаган Лола Йўлдошева "Ўзбекнаво"га чақиртирилиб, расман огоҳлантирилди ҳам. "Ўзбекнаво"нинг расман муҳокамасига сабаб бўлган либос ижодкори 31 яшар рассом Зулфия Султон Озодликнинг “Туркистон рассомлари” рукнига қаҳрамон бўлди. Озодлик билан суҳбатда Зулфия Султон тасвирий санъат¸ миллий нақшу-нигорлар ҳамда қўшиқчиларга либос тикиш машаққатларидан ҳикоя қилди: - Болалик пайтимда либос рассоми бўламан деган орзуим йўқ эди. Лекин сал ëшим каттайганда ким бўлсам экан деган савол пайдо бўлди. Ўшанда мен ҳаëлан ўзимни ҳар ҳил соҳаларда синаб кўрдим. Дизайнерлик маъқул келди. Рассомлик коллежига кирдим. Кейин либос дизайни бўйича институтни ҳам тугатдим¸- дейди шу кунларда ўзбек тасвирий санъати уфқларида порлай бошлаган юлдуз сифатида эътироф қилинган рассом Зулфия Султон.
Мой аккаунт