Thursday, 17 September, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Россияда ўқиган ўзбек йигити Ўзбекистонга қайтиши учун Мирзиёевдан ёрдам сўради

Россияда ўқиган ўзбек йигити Ўзбекистонга қайтиши учун Мирзиёевдан ёрдам сўрадиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Россияда олий маълумот олган 28 яшар ўзбекистонлик автокранчи Бахтиёр Тошпўлотов Ўзбекистонга қайтиш нияти борлиги, бироқ қайтгач дуч келиши мумкин бўлган муаммолардан чўчиётганини айтади. Бахтиёрга кўра, нострификация муаммоси ва ойлик маошнинг камлиги ўзбек ёшларини хориждан қайтишига тўсиқ бўлмоқда. "Қайтмоқчимиз, лекин муаммоларни ҳал қилишсин!" Россиянинг Самара шаҳридан Озодликка уланган 28 яшар сурхандарёлик Бахтиёр Тошпўлотов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг хориждаги ватандошларни қайтаришга оид чақириғидан сўнг Ўзбекистонга қайтиш ва мамлакат равнақига ўз ҳиссасини қўшиш истаги пайдо бўлганини билдирди. Ўзбек муҳожири Ўзбекистонга қайтиш учун кўмак бериш сўраб президенти Шавкат Мирзиёев номига бир неча маротаба мурожаат қилганини айтади: - Россияга келганимга 10 йил бўлади яқинда. Демоқчиманки, ўзимизда Ўзбекистонда катта ўзгаришлар бўляпти. Мутахассислигим бўйича порталга ёзганман, аммо у ердан “Раҳмат!”, дейишади, холос. Мен ёзганманки, биз қайтмоқчимиз. Шавкат Миромонович 22 декабридаги нутқларида “Муҳандис, слесарь, кранни кўтариш ва бузиш ишларига мутахассислар керак, ўзимизда йўқ!”, деяпти. “Ҳозир катта уйлар қуролмаяпмиз, чунки башенний кранлардан 110-та сотиб олдик, яна 200-та сотиб олмоқчимиз!”, деди. Мен ўша гапларига қизиқиш билан қарадим, деди суҳбатдош.
Мой аккаунт