Friday, 28 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

RSF: Қамалган журналист тақдири Мирзиёев ҳукумати учун имтиҳондир

RSF: Қамалган журналист тақдири Мирзиёев ҳукумати учун имтиҳондирУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Париждаги Чегара билмас мухбирлар ташкилоти (RSF - Reporters sans frontiers) Ўзбекистон ҳукуматини бир ой аввал конституциявий тузумни ағдариш айблови билан ҳибсга олинган журналист Бобомурод Абдуллаевни озод этишга чақирди. Абдуллаев бир ойдан буён Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ертўласида ҳибсда қолмоқда ва у бу давр ичида яқинлари ва адвокатига кўрсатилмади. Абдуллаев 10 йилдан 20 йилгача муддатларга қамалиши мумкин. Чегара билмас мухбирлар ташкилоти 27 октябр куни эълон қилган баёнотида Бобомурод Абдуллаевнинг тақдири Ўзбекистоннинг аввалги қаттол раҳбари Ислом Каримовникидан кескин фарқли чиқишлар қилаётган Шавкат Мирзиёевнинг янги ҳукумати учун бир имтиҳон бўлиши айтилади. "Сабаби Бобомурод Абдуллаев Мирзиёев президентлиги даврида қамалган илк журналистдир”, - дейди Чегара билмас мухбирлар ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё дастури раҳбари Йоҳан Биҳр Озодлик билан суҳбатда. Ташкилот Бобомурод Абдуллаев қийноқларга солинаётган бўлиши мумкинлигидан хавотир билдирган.
Мой аккаунт