Friday, 28 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Руминиялик сайёҳ Тожикистон ДАН ходимининг тамагирлигини фош қилди

Руминиялик сайёҳ Тожикистон ДАН ходимининг тамагирлигини фош қилдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Руминиялик сайёҳ Миҳай Сика дўсти билан мотоциклда 5 мамлакатни кесиб ўтиб, фақат Тожикистоннинг Кўлоб шаҳрида Давлат автомобиль назорати (ДАН) ходимлари тамагирлигига дуч келгани маълум бўлди. Миҳай Сика ўтган йил июлида Помир тоғларига саёҳати асносида юз берган ДАН ходимлари томонидан пора талаб қилинган видеони Интернетдаги ижтимоий тармоқларда нашр этди. 34 яшар руминиялик сайёҳ 2017 йили ёзда дўсти билан мотоциклда Россия, Муғулистон, Қозоғистон, Қирғизистонни кесиб ўтиб, Тожикистон пойтахти Душанбедан Помир тоғларига сафар қиларкан, йўлда ДАН ходимларига пора тўлашга мажбур бӯлган. Миҳай Сиканинг 30 май куни Озодликка айтишича, Тожикистон жанубидаги Кўлоб шаҳрининг Гулистон постида ДАН ходимлари уларни тўхтатиб, тезликни оширгани учун пул тама қилган. “Қизиғи шундаки, биз бир-биримизни тушунмасдик. ДАН ходимлари инглиз тили ва биз эса рус ёки тожик тилини билмасдик. Кейин милиционер инглиз тилини биладиган дӯстига телефон қилиб, гўшакни менга узатди. У тезлик чекловига риоя қилмаганлик учун 500 сомоний ёки 55 доллар жарима тўлаш лозимлигини айтди”,- деди Миҳай Сика.
Мой аккаунт