У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
"Иди в Россию" деган гап сўз луғатимда йўқ. Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, Халқаро пресс-клуб бошлиғи Шерзод Қудратхўжаев ўзи ва русийзабон аёл ўртасида бўлиб ўтган даҳанаки жанжални изоҳлар экан, шундай баёнот берди.
Ўтган ҳафта сўнгида Facobookда тарқалган видеотасвирда акс этган мазкур жанжал ўзбекистонлик юзерлар ўртасида қизғин ва эҳтиросли баҳсларни келтириб чиқарди.
Шерзод Қудратхўжаев ҳодисани "ахборот ҳужуми" деб атади ва айни ҳодисани дарс пайтида ўз талабалари билан бирга кўриб чиқишга ваъда берди.
"Давлат тилида гапиринг"
Facebookда тарқалган видеода ўрта ёшдаги русийзабон аёл билан Шерзод Қудратхўжаев ўртасидаги жанжалнинг, унинг айтишича, бир қисми тасвирланган.