"Салим Абдувалиев ўз юртини севгани боис Тошкентга қайтди"
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистонда "криминал авторитет" сифатида танилган Салим Абдувалиев Тошкентга қайтгани айтилди. Москвада истиқомат қилувчи тадбиркор Олимжон Тўхтаохуновнинг Озодлика айтишича Салим Абдувалиев тошкентга қайтган. Абдувалиевнинг Тошкентга қайтганини ëзган Би-Би-Си ўзбек ҳизмати унинг Италияга таътил учун борганига аниқлик киритди. Ўтган ҳафта Ўзбекистондаги Озодлик манбаси 63 яшар таниқли тадбиркор мамлакатни тарк этиб, Италияга борганини хабар қилган эди. Ўзбекистонликлар орасида "Салимбой" дея танилган тадбиркор мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари тарафидан МТС иши билан боғлиқ тергов доирасида сўроқ қилингани айтилади. Бундан олдин Салим Абдувалиев Италиядан Британия пойтахти Лондонга ўтгани ҳақида Uzmetronom.com нашри ўз манбаларига таяниб хабар қилди. Озодлик бу хабарни бошқа манбадан тасдиқлатишга муваффақ бўлганича йўқ. Ўтган ҳафта Озодлик манбаси Салим Абдувалиев мамлакатни тарк этганини маълум қилган эди. Москвада истиқомат қилувчи тадбиркор Олимжон Тўхтаохуновнинг Озодликка айтишича, Салим Абдувалиев Тошкентга қайтган: - Салим Абдувалиев Тошкентга қайтди. Чунки у ўз ватанини севади. Ўз ватанида унинг ҳеч қандай муаммоси йўқ. У ўз ватанига ëрдам беришни истайди¸ деб таъкидлади Олимжон Тўхтаохунов. Бундан олдин Озодлик манбасининг айтишича, 63 яшар тадбиркор Ўзбекистон томонидан молиявий фирибгарликларда айбланиб халқаро қидирувга берилган "МТС--Ўзбекистон" уяли алоқа ширкатининг собиқ бош директори Беҳзод Аҳмедовнинг мамлакатдан чиқиб кетишида кўмаклашганликда гумон қилиниб, ҳуқуқ-тартибот идоралар томонидан сўроқ-саволга тутилавергани боис, Италияга кетиб қолган.