Friday, 03 July, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Самарқандда йирик тадбиркор ва унинг хотини ўлдирилди

Самарқандда йирик тадбиркор ва унинг хотини ўлдирилдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
21 октябрь куни Самарқанд вилояти Самарқанд туманида яшовчи таниқли тадбиркор Шомурод Нурмаматов ва унинг рафиқаси ўз уйида ваҳшиёна ўлдириб кетилди. Қотиллар маҳаллий "олигарх"лардан бири саналган Нурмаматовнинг сейфларидаги пул ва қимматбаҳо нарсаларни ўғирлаб кетишган. Воқеа тафсилотларидан хабардор манбанинг айтишича, Шомурод Нурмаматов пичоқлаб ўлдирилган, унинг хотини Гулзода Мамирова эса целлофан халта билан бўғиб ўлдирилган. 44 яшар тадбиркор Шомурод Нурмаматов ва унинг рафиқаси 38 яшар Гулзода Мамированинг жасади сешанба куни эрталаб уйидан топилди. Самарқанддаги ҳуқуқ-тартибот идораларидан олинган маълумотга кўра, қотиллик 21 октябрь куни кечқурун содир этилган.
Мой аккаунт