Saturday, 29 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Самарқандлик шифокорлар фестиваль арафасида кўча тозалашга мажбурланмоқда

Самарқандлик шифокорлар фестиваль арафасида кўча тозалашга мажбурланмоқдаУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Самарқандда "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивалининг очилишига бир ҳафта қоларкан шаҳардаги шифохона ва поликлиникалар ходимлари кўча тозалаш ишларига мажбурланмоқда. Ҳар икки йилда бир марта Самарқанднинг Регистон майдонида ўтказиладиган нуфузли мусиқа фестивали 25-30 август кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган. Самарқандлик манбаларнинг Озодликка маълум қилишларича, 18 августда ўнлаб тиббиёт ходими шаҳарнинг марказий Навоий шоҳкўчаси ва Регистон майдонига тозалаш ишларига жалб этилди. Шаҳар тери таносил касалликлари диспансери ходимасига кўра, диспансернинг ўнлаб ходимлари эрталабдан Регистон майдонига чиқарилган. Самарқанд тиббиёт бирлашмаси шифокори эса бирлашма ҳамшира ва фаррошлари Навоий шоҳ кўчасини ободонлаштириш ишларига сафарбар этилганини айтди. "Латта кўтарган дўхтирлар" Айни пайтда бутун Самарқанд шаҳри бўйлаб кўчаларни тозалаш, йўллар ва чироқларни таъмирлаш ишлари авжига чиққан. Хиёбонлар ва бекатларга “Шарқ тароналари” рамзи акс этган баннерлар жойлаштирилган, фавворалар таъмирланмоқда. "Дўхтирлар латта кўтариб Регистонни ювишга юборилмоқда, - дейди Озодлик билан суҳбатлашган шифокорлардан бири. – Самарқанд тиббиёт бирлашмаси шифокорлари фестивал пайтида махсус навбатчиликда туришади."
Мой аккаунт