Саудия Арабистони: Лесбиянкаман, отам ошнасига бермоқчи эди, қочдим – Дуо аш Шовайкий 22 ёшда. Отам мени бўлар-бўлмасга калтаклар, мажбурлаб ниқобга тиққанди. Кейин эса, ҳамжинсбоз эканимни билиб туриб, мени ошнасига эрга бўлмоқчи бўлди, дейди у. Отасининг айтишича, буларнинг барчаси ёлғон...
Дуо синглиси билан бирга Саудия Арабистонидан қочган.
Икковлон оталари билан бирга Туркияда экан, бундай имкониятдан фойдаланиб қолишган.
Йилига юзлаб хотин-қиз Саудия подшоҳлигидан қочади, яхшироқ ҳаёт илинжида Ғарбдан бошпана сўраб, ўша ерда қолишни афзал билади.
Агар, уларни даъволарига ишонилса, Саудия Арабистонида уларни таҳқирлашган, уришган, тоқат қилиб бўлмайдиган бир муҳитда тутишган.
Бу хотин-қизлардан сўнггиси бўлган икки опа-сингил ҳам ҳозир бошпана сўрашган.
Би-би-си мухбири Истанбулда улар билан учрашиб, суҳбатлашишга муваффақ бўлган.
Кўринг, опа-сингилларнинг бу иқрорларига сиз нима дейсиз?
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek