Thursday, 20 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Сайлов ўтказиш ҳам боғча опа ва ўқитувчиларга юклатилди

Сайлов ўтказиш ҳам боғча опа ва ўқитувчиларга юклатилдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси 15 сентябрдан мамлакат бўйлаб Олий мажлис депутатлигига сайлов кампанияси расман бошланганини эълон қилди. Ҳокимият қуллари Мамлакатда пахта-йиғим теримига оммавий сафарбарлик кампаниясининг этаги йиғиштирилмай туриб бошланган бу кампания оғирлиги ҳам¸ Озодликка маълум бўлишича¸ яна халқ таълими тизими ходимларига юклатилган: “Сайлов участкасининг нима харажати бўлса¸ плакати борми¸ мебели шуни қиласан¸ сайлов ўтгунча туриб берасан¸ деяпти. Кунига мажлис¸ кечқурун 10 дан кейин уйга қайтаяпмиз. Туман ҳокими халқ таълимига айтган¸ булар обориб-опкелаяпти ҳозир. Мактаб¸ коллеж¸ боғча ҳаммасининг куни шу. Сайлов участкалари коллеж¸ мактаб ва автопаркларда ўзи¸ лекин оформлениесини боғчаларга топширган.Плакатлар осиш¸ таклифнома¸ анкета¸ бюлеттенни чиқариш ва тарқатишни ҳаммасини бизга юклаб қўйди. Боғчамдаги мебелни сайлов участкасига обориб қўйдим¸ “боласи билан келадиганларга шароит қил” деди. Боғчадаги болаларни энди иккитасини битта кроватда ëтқизаяпмиз¸ дейди Озодликка исми сир қолиш шарти билан гапирган Тошкент шаҳридаги боғчалардан бири мудираси (Озодликка бу боғча ва унга босим қилаëтган туман ҳокимияти номи маълум¸ хавфсизлик нуқтаи назаридан бу манбага оид аниқ маълумотлар очиқланмаëтир – таҳр.).
Мой аккаунт