Шахрихонда касалхона ходими пенсияга чиққан кунинг эртасига ўзини осди
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Андижон вилоят, Шаҳрихон туман тиббиёт бирлашмаси кадрлар бўлимининг 55 яшар ходими Зулҳумор Рустамова 20 февраль куни ўз уйида осилган ҳолда топилди. Шаҳрихон туман ички ишлар бўлимидан Озодлик олган маълумотга қараганда¸ туман марказида истиқомат қилган Рустамованинг жасади тиббий экспертизадан ўтказилиб яқинларига қайтарилган, Рустамованинг иши билан прокуратура шуғулланмоқда: - Вос-вос касал бўлиб, ўз жонига қасд қилдими ëки бошқа сабабми - биз айта олмаймиз. Милиция ходими сифатида биз воқеани ўргандик¸ баëннома туздик ва ишни прокуратурага топширдик¸ деди Шаҳрихон туман ИИБ вакили Озодликка. Озодлик билан суҳбатлашган Рустамованинг яқинларидан бирининг иддаосига кўра¸ марҳум ўз истагига зид тарзда пенсияга чиқарилганидан норози бўлган ва тушкунликка тушиб, ўз жонига қасд қилган. Озодлик 21 февраль куни суҳбатлашган прокуратура ҳодими эса¸ воқеа юзасидан ҳулоса чиқаришга шошилмаслик керак деди: - Бу иш юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 103 - (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этяпти, бошқа ҳеч нарса айта олмайман”, деди прокуратура мулозими.