Шаҳрихонлик Жаҳон чемпиони Шоҳасан бир кишини чавақлашда гумон қилинмоқда
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Андижон вилояти Шаҳрихон туман суди 6 июль куни ҳаваскор спортчилар орасида аралаш якка курашлар (ММА) бўйича Жаҳон ва жанговар самбо бўйича Ўзбекистон чемпиони Шоҳасан Мирзаматовни ҳибсга олишга санкция берди. Профессионал спортчи бир шахсни ўлдириш ва яна бир неча шахсга оғир тан жароҳати етказишда айбланмоқда. Шаҳрихон прокуратураси ходимининг билдиришича, Шоҳасан Мирзаматов Шаҳрихон шаҳри марказида 3 июль оқшомида юз берган жанжалда бир шахсни пичоқлаган ва яна бир неча шахсга оғир тан жароҳати етказган. Унинг илова қилишича, 24 ёшли Шоҳасан Мирзаматов бир шахсни пичоқлаб ташлаган ва труба билан бир шахснинг умуртқасига шикаст етказган. Айбланувчи теша билан яна бир кишининг бош чаноғини мажақлаган. Прокуратура ходимининг Озодликка айтишича, камида 12 киши иштирок этган гуруҳ жанжалида “камида 5-6 киши” турли даражада жароҳат олган. Пичоқланган шахс кўп ўтмай шифохонада вафот этгани айтилади. Жанжалда жароҳат олганлар шифохонага ётқизилган. Шаҳрихон прокуратураси ходими "тўполон маиший важларга асосланган", деб айтди.