Thursday, 06 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини ҳайит билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини ҳайит билан табрикладиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Президент Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити муносабати билан ўзбекистонликларни табриклади. “Қадрли ва муҳтарам ватандошлар! Сизларни, юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларни, бутун халқимизни меҳр-оқибат, эзгулик ва саховат айёми – муборак Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан самимий табриклайман”, деган сўзлар билан бошланадиган табрик давомида Мирзиёев диний соҳада олиб борилаётган ишларни ҳам тилга олди. Жумладан, президент ислом динининг буюк инсонпарварлик тамойилларини асраш, тарғиб этиш мақсадида Имом Бухорий ва Имом Термизий номларидаги халқаро илмий марказлар, Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ташкил этилганини эслади. “Бугунги кунда бутун инсоният ҳаётига таҳдид солаётган хавф-хатарларга қарши жаҳолатга қарши – маърифат асосида курашиш, динимиз поклигини сақлаш бўйича мамлакатимиз томонидан нуфузли халқаро минбарлардан қатор амалий ташаббуслар илгари сурилмоқда. Хусусан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси сессиясида “Маърифат ва диний бағрикенглик” деган ном билан махсус резолюция қабул қилиш ҳақида билдирган таклифимиз жаҳон миқёсида кенг қўллаб-қувватланмоқда”, дейилади табрикда. Президент табригида айтилишича, Ўзбекистонда янги тараққиёт босқичига қадам қўйиб, барча соҳаларда ўзгариш ва янгиланишлар кучайиб бормоқда. Мирзиёев фикрича, Рамазон ҳайити муносабати билан уч кунлик дам олиш эълон қилингани, 226 нафар маҳбус афв этилгани ҳам шулар жумласидандир.
Мой аккаунт