Wednesday, 26 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Шерқўзи Ғозиев: Наврўзни тақиқлаган мулозим менга тўсиқ қўйган

Шерқўзи Ғозиев: Наврўзни тақиқлаган мулозим менга тўсиқ қўйганУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистон телевидениеси тарихидаги илк ҳажвий дастур “Телеминатюралар театри”да роллар ўйнаган ва ҳинд киноларига пародиялари билан танилган 66 яшар унвонсиз санъаткор Шерқўзи Ғозиев Озодликка эксклюзив суҳбат берди. Ўзбекистон телеканалларидан танқидий фикрлари қирқиб ташланганидан шикоят қилган санъаткор Ўзбекистоннинг янги раҳбарияти даврида катта саҳналар эшиги ўзи учун очилажагидан умидворлигини билдирди. Шерқўзи Ғозиев суҳбат асносида Эргаш Каримов¸ Ҳасан Йўлдошев¸ Садир Зиëмуҳаммедов ва Абдураҳмон Аҳмедов каби ўзбек ҳажвий телеминатюраси усталарини эсга олиб улар билан бирга тушган суратларини Озодлик муштрийлари билан баҳам кўрди. Менинг исмим масхарабоз Озодлик билан суҳбатда Шерқўзи Ғозиев санъатга кириб келишини таниқли ҳинд киночиси Раж Капур филъмларининг Ўзбекистонда намойиш қилиниши билан боғлади. - Ўшанда 9 ëшда эдим Раж Капурнинг “Дайди” ва Жаноб-420” фильмларини қишлоғимиздаги кинотеатрда кўриб санъаткор бўлишга ҳавсаланганман. Бу кинолардаги қўшиқларни ëдлаб айтиб юрганман кўча-кўйда. Уларни қўшиқлари юпқа грампластинкаларда чиқарди. Ўшаларни йиртилиб титилиб кетгунга қадар қайта-қайта эшитардим. Айниқса “Дайди” фильмдаги “Мери жуппа Ҳиндустани” деб бошланадиган қўшиқни айтиб Фарғона мактабларида биринчи ўринни олганман¸ дейди қизиқчи.
Мой аккаунт