Saturday, 12 September, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

ШОШИЛИНЧ: Фарғона водийсида барча хавфсизлик кучлари оёққа турди. Икки худкуш аёл ов қилинмоқда

ШОШИЛИНЧ: Фарғона водийсида барча хавфсизлик кучлари оёққа турди. Икки худкуш аёл ов қилинмоқдаУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Фарғона водийсида миллий хавфсизлик хизмати, прокуратура, милициядан иборат ўнлаб гуруҳ тўппонча ва граната билан қуролланган жангари аёлларни ушлаш бўйича махсус амалиёт ўтказмоқда. Белига шаҳидлик камари боғлагани айтилаётган икки аёл Риштонда икки хонадонга бостириб кирган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотига кўра, ҳозирда Риштон тумани қуролланган хавфсизлик кучлари томонидан ўраб олинган. Водийга кириш постларининг барчасида хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Риштонликлар уйига жангари аёллар бостириб кирди Фарғона вилояти ҳуқуқ-тартибот идораларидаги Озодлик манбасидан олинган маълумотга кўра, 16 август куни қуролланган икки номаълум аёл дастлаб "Риштон тумани Қалайнов қишлоғида яшовчи О. Алимованинг хонадонига бостириб кирган". Манбага кўра, Алимованинг бақириб-чақирганидан сўнг қуролли аёллар қочиб кетган. Ўша куни қуролланган аёллар Риштон тумани Оқ ер қишлоғи Қум маҳалласида яшовчи Д. Ўринбоева хонадонига ҳам бостириб кирган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотига кўра, улар Ўринбоевага тўппонча ўқталиб, ўлдириш билан таҳдид этиб, пул талаб қилган ва уйдаги иккита сандиқни бузиб, 500 минг сўм пулни олиб қочишган.
Мой аккаунт