Wednesday, 29 July, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Сирдарëда оромгоҳга бепул йўлланмани пуллаганлар суриштирилмоқда

Сирдарëда оромгоҳга бепул йўлланмани пуллаганлар суриштирилмоқдаУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистонда кам таъминланган оилалар болаларига ёзги оромгоҳ учун бериладиган бепул йўлланмалар бойларнинг болаларига берилаётгани ҳақида Озодликка бир неча шикоят келди. Аниқланишича, Сирдарë вилояти ҳуқуқ тартибот органлари бепул йўлланма коррупциясига оид камида иккита шикоятни кўриб чиқмоқда. Озодликка келаётган шикоятларда оромгоҳга бепул бориши керак бўлган болалар бир четда қолиб, бой-бадавлат оилалар ва мулозимларнинг фарзандларига бепул йўлланма берилгани иддао қилинди. Озодлик мухбири бу муаммони ўрганиш асносида Сирдарëдаги ўқитувчи билан гаплашди. (Ўқитувчи исми ва манзилини сир сақлашни сўради.) Суҳбатдош ўз қўлидаги ҳужжатлар асосида Сирдарë вилоятида етим болалар ва камбағал оилалар учун ажратилган бепул йўлланмалар савдогар ва раҳбарларнинг болаларига берилаëтганини айтди: - Отпускам тугади ва мени мактаб раҳбарияти ëзги лагерда ишлаш учун жўнатди. Бу лагерда аслида кам таъминланган оилаларнинг болалари дам олиши кераклиги менга тушунтирилди. Қўлимга рўйхат беришди. Рўйхатнинг устида "Кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари" деб ëзилган. Аммо рўйхатдаги болаларни ҳаммасидан бир-бир сўраб чиқдим. Ҳаммасининг ота-онаси катта лавозимларда ишлайди. Бой-бадавлат одамлар. Отаси ë онаси йўқлар ва камбағал оилаларнинг фарзандларидан бирортаси ҳам бу рўйхатга кирмай қолган. Тўғриси, улар рўйхатга киритилмаган. Оромгоҳ бепул¸ давлат бюджетидан ажратилган маблағ эвазига ташкил қилинган, - дейди суҳбатдош.
Мой аккаунт