Wednesday, 05 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Сохта табиблар ижтимоий тармоқлар тўрида касал илинтирмоқда

Сохта табиблар ижтимоий тармоқлар тўрида касал илинтирмоқдаУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Фарғона вилоят, Марғилон шаҳрида ноқонуний табиблик билан шуғулланган Эрали Шералиев “муолажаси” сабабли бир бемор ўлгани ортидан “табиб” жиноий жавобгарликка тортилди. "Ҳуқуқ" газетасида чоп қилинган мақолада қайд этилишича, хонаки табиб тери касаллигидан шикоят қилиб келган йигитга нотўғри ташхис қўяди ва унинг баданига қўлбола усулда чўчқа ёғига мўмиё қориштириб тайёрланган “малҳам”ни суртади. Сўнг бемор йигит кун иссиғида целлофан клеёнкага ўралган ҳолатда ётқизиб қўйилади. Бу усулдаги “даволаш” курси 5 кун давом этади. Оқибатда бемор йигит бир неча кундан кейин вафот этади. Суд тиббий экспертизаси хулосасига кўра, сохта табиблар қўллаган “даволаш” усули беморнинг марказий нерв тизими, қон айланиши, нафас ва модда алмашинувини издан чиқарган, бош мия шишишига олиб келган. Жорий йилнинг март ойида Бухорода тракторчидан чиққан “кароматгўй” табиб қўлга олиниб иши судга оширилган эди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Озодлик суҳбатлашган мулозими махсус изн олмасдан ва тиббий маълумоти йўқ шахсларнинг “муолажа номи остида фирибгарлик қилишига қарши жиддий чоралар кўрилаëтганлигини” айтди.
Мой аккаунт