У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
#bojxonaPR
Ўзбекистондан хорижга экспорт қилинаётган мева-сабзавотлар учун экспорт божи ундирилмайди. Шунингдек, экспортдан тушаётган валюта ҳам солиққа тортилмайди.
Хўш, шундай экан, нега хорижга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилаётган айрим тадбиркорлар ҳужжатда бошқа маҳсулотни кўрсатиб, амалда бошқа маҳсулотни олиб чиқишмоқда?
Масалан, яқинда божхоначилар юк автотранспорт воситаларига лавлаги ўрнига ўрик, редиска ўрнига гилос ортилганлигини аниқлашди. Хўш, бу билан “тадбиркорлар” нимага эришди?
Уларнинг бу хатти-ҳаракатлари ҳалол ва қонунга итоаткор тадбиркорларга ҳам зиён етказиши мумкинлигини билишадими?
Бу ҳақида батафсил “Ўзбекистон:24” телеканалида намойиш қилинган “Студия:24” кўрсатуви орқали танишинг.
ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEPOI2yz9_7pkm2xmA