Monday, 17 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Сўх анклави аҳволи: маошлар кечикиб берилмоқда, нархлар осмонда, йўллар эса берк

Сўх анклави аҳволи: маошлар кечикиб берилмоқда, нархлар осмонда, йўллар эса беркУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Сўх анклавида давлат идоралари ходимлари ва нафақахўрларга маош ва пенсиялар камида икки ой кечикиб берилмоқда. Бу ҳақда Озодликка хабар қилган сўхликлар туманда уч ойдан буён нақд пул тақчиллиги кузатилаётганини айтди. Уларнинг сўзларига кўра, Сўх туманида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, қурилиш моллари ва кимёвий ўғитлар нархи Фарғона вилоятининг бошқа минтақаларига нисбатан 30-50 фоизга қимматлаган. Анклавга нақд пул олиб ўтиш муаммоси Озодлик суҳбатлашган собиқ ўқитувчи Набижон Раҳматов апрель ойи нафақасини навбатда туриб, якшанба куни ололганини билдирди: - Нафақанинг ярмини пластик картага ўтказиб юборган. Карта энди онлайн экан ҳамма жойда йўқ. Бир икки жойда беришаяпти, лекин ўша ҳам бир-икки минг сўм фарқи бор. Маошим 657000. Унинг ярмини пластик картага ўтказишади, ярмини нақд беришади, - дейди 68 ёшли нафақахўр Набижон Раҳматов. У нақд пул тақчиллиги муаммоси баҳор мавсумидан буён кузатилаётганини айтди.
Мой аккаунт