Monday, 24 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Тадбиркорлар: "Абу Сахий"да савдо жойларини қайтадан сотиш бошланди

Тадбиркорлар: "Абу Сахий"да савдо жойларини қайтадан сотиш бошландиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ëзда кўзойнак, қишда аëллар кийим-кечаги билан савдо қилиб келган 29 яшар Каклик Олтиева Озодликка растаси олиб қўйилганидан кейин ўнлаб идорага мурожаат қилиб иши битмаганини айтди. Олтиевага кўра¸ Тошкентнинг ўтмишда "Абу Сахий" номи билан танилган, ҳозирда “Тошкент савдо маркази” деб аталувчи улгуржи бозор раҳбарлари эски дўкончиларни қувиб чиқариб¸ улар жойини бошқаларга сотмоқда. Аëлнинг иддао қилишича¸ бозор маъмурияти ўзни доимий жойлашган ва мижозлар ўрганиб қолган растасидан махрум қилган ва раста қўйиш учун 15 квадрат метр ер сўраб мурожаат қилганида¸ илтимоси қондирилмаган. “Тошкент савдо маркази” рахбарият тизимида ишлайдиган мулозим Озодлик билан суҳбатда¸ юзга яқин дўкончининг шартномаси ëнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тўхтатилганини эътироф этди. - Бу аëл дарвоза олдига икки пештахта қўяман¸ деб ариза берди. Мавжуд қоидага кўра¸ дарвоза олди очиқ туриши керак. Агар бирор кор- ҳол бўлиб қолса¸ ўт ўчириш машинаси ва тез ëрдам бемалол ўтиши учун йўлак лозим. Шу қоидага асосан¸ Олтиевага айнан бу жойдан раста берилмади. Лекин бошқа жойдан раста бериб¸ масалани ижобий хал қилишимиз мумкин¸ деди “Тошкент савдо маркази” раҳбарият тизимида учинчи одам бўлгани учун дўкончилар орасида "03" дейиладиган мулозим. Тадбиркор Олтиеванинг Озодликкка айтишича¸ дарвоза билан у сўраган пештахта орасида уч метрдан зиëд жой бор: -Улар принципга бориб¸ атайлаб менга жой беришмади. Чунки мен ўз ҳақимни талаб қилиб¸ шаҳар ҳокими Ортиқхўжаев номига ариза ëздим. Бу уларга ëқмади.
Мой аккаунт