Saturday, 29 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Танкчи Рашид Раҳмонов: Биз урушни кўрдик фарзандларимиз кўрмасин

Танкчи Рашид Раҳмонов: Биз урушни кўрдик фарзандларимиз кўрмасинУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Бугун, 9 май - Ўзбекистонда Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонланмоқда. Мазкур кун арафасида Ўзбекистон президенти фармони билан Иккинчи жаҳон уриши фахрийларининг ҳар бирига 700 минг сўм миқдорида бир марталик мукофот пули берилди. 1942 йилда урушга чиқирилган ва Курск остонасидаги жангларда қатнашиб, шарқий Европа мамлакатларининг фашизмдан озод этилишида қатнашган, ўтган аср ўрталаридаги урушнинг бармоқ билан санарли тирик гувоҳларидан бири 92 ёшли ўзбекистонлик уруш фахрийси Рашид ота Раҳмонов Озодлик билан суҳбатда уруш хотиралари ҳақида сўзлаб берди. Ҳозир Ўзбекистонда уч мингдан зиёд уруш фахрийси бор ва улар сони йил сайини озайиб бормоқда. Ўзбекистондан эса урушга бир ярим миллион одам фронтга жўнаган. Уларни учдан бири ортга қайтамаган.
Мой аккаунт