Monday, 24 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

“Термиз музқаймоқ заводи МХХ ва солиқчилар ëрдамида вилоят бозорини ўз монополиясига айлантирмоқда”

“Термиз музқаймоқ заводи МХХ ва солиқчилар ëрдамида вилоят бозорини ўз монополиясига айлантирмоқда”У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Озодлик манбаларининг маълум қилишича¸ шу кунларда Сурхондарë вилояти солиқчилари март ойида Термизда очилган янги музқаймоқ заводи билан шартномаси йўқ дўконларни босиб¸ уларнинг молини мусодара қилмоқда. Шундай рейдлардан бири гувоҳининг айтишича¸ бундай буйруқнинг МХХ дан чиққанини яширмаган солиқчиларбундан кейин Тошкент ва Самарқанд музқаймоғига йўл берилмаслигини айтган. “Мен 17 июнь куни Термиз шаҳридаги музқаймоқ кафеларидан бирида оилам билан дам олиб ўтирган пайтда¸ бу жойни солиқчилар босди. Ҳамма ҳужжатлари жойида бўлган ҳолда¸ дўкондаги бор музқаймоқни босиб олиб кетишди. Эртасига эшитсам¸ фақат Термиз эмас¸ балки вилоятнинг камида олти туманидаги аксар музқаймоқ сотувчи улгуржи дўконларда солиқчилар рейд ўтказибди. Аниқроғи¸ Термиз музқаймоқ заводи билан шартномаси бўлмаганларни ноқонуний асосда босишган¸ ҳамма молини мусодара қилишган. Қонунчиликка кўра¸ олдиндан режага киритилмаган “қисқа муддатлик” текшириш 8 соатдан ошмаслиги керак. Лекин Ангордаги музқаймоқ дўконларидан бирида 20 соатдан ошиқ тафтиш ўтказишган. Бунақа рейдлар ҳозир ҳам давом этаяпти”¸ деб хабар қилди Озодликка Термиздаги рейдга шахсан гувоҳ бўлган шаҳарликлардан бири. Бу манбанинг иддаосича¸ ўзи кузатган текширувни амалга оширган солиқ ходимларидан бири¸ музқаймоқ дўконларини босиш ҳақида вилоят солиқ бошқармаси раҳбари буйруқ бергани¸ айни пайтда унга бу топшириқни вилоят МХХдаги юқори лавозимли шахс берганини яширмаган.
Мой аккаунт