Monday, 24 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Тошкент маҳаллаларида кузатув камераларини аҳолининг пулига ўрнатмоқчилар

Тошкент маҳаллаларида кузатув камераларини аҳолининг пулига ўрнатмоқчиларУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Тошкент шаҳар ҳокимлиги келаси йил ичида пойтахтнинг барча турар-жой мавзелари ва маҳаллаларида видеокузатув камераларини ўрнатишни режаламоқда. Ҳокимлик расмийлари “аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва турли жиноий унсурлар ҳаракатига чек қўйиш” мақсадида бу ишга қўл ураётганликларини айтишмоқда. Тошкентнинг Учтепа тумани Зулфизар маҳалласи фаолларидан бири кузатув камераларини ўрнатиш жараёни аллақачон бошланганини айтади. - Бизнинг маҳаллага кираверишда учта жойда ўрнатишар экан. Кеча келиб кўриб кетишди. Ҳисоб-китоб қилишди. Шу нарса керак-да. Ҳар-хил одам келади маҳаллага, ҳар-хил машиналар келади. Энди ҳаммаси кузатувда бўлади, - дейди тошкентлик маҳалла фаоли. Тошкент шаҳар ҳудудий коммунал-эксплуатацион бирлашмасининг Озодлик боғланган расмийларидан бири ҳозирда шаҳарда кузатув камералари ўрнатиладиган нуқталар белгилаб чиқилаётганини тасдиқлади. - Асосан кўпқаватли турар-жой биноларининг кириш-чиқиш ҳудудлари, маҳалла ва мавзеларнинг йўл ва йўлакларида камералар ўрнатилади. Шу видео-кузатув мосламалари участка нозирлари хизмат хоналаридаги мониторга уланган бўлади. Камера қайд этган ҳар бир жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолати, шубҳали ҳолатларни тегишли органларига тақдим этиш шу участка нозирлари зиммасида бўлади, - деди Тошкент шаҳар ҳудудий коммунал-эксплуатацион бирлашмаси расмийси.
Мой аккаунт