У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ички ишлар вазирлиги эътирофича¸ Тошкент кўчаларида машина эгаларига ҳужум қилиб, пулини олиш ҳолатлари сўнгги ойларда кўпайган. Расмий манбага кўра¸ сўнгги бир ҳафта ичида биргина Шайхонтоҳур туманида учта шундай ҳолат қайд этилган. Ўтган бир ҳафта ичида камида уч тошкентлик ҳайдовчи машинада кетаётганида номаълум шахслар томонидан тўхтатилиб, пичоқ билан таҳдид қилинган ҳолда бир неча миллион сўмини олиб кетгани ҳақида Шайхонтоҳур милициясига шикоят қилган. Озодлик суҳбатлашган ички ишлар ходимига кўра, мазкур иш бўйича жиноят иши очилиб, ҳозирга қадар олти гумонланувчи қўлга олинган: - Бу иш бўйича олти гумонланувчи ҳозир қўлга олинган, тергов ишлари олиб борилмоқда, деди расмий манба. Бундан аввал Тошкентнинг Олмазор туманида ҳам йўл қароқчилари светофорнинг қизил чироғига тўхтаган “Lacetti” ҳайдовчисига ҳамла қилиб, 12 миллион сўмини олиб қочган. ИИВ расмийсига кўра, бу иш бўйича аввал қамалиб чиққан икки одам қўлга олинган. Тошкентда йўл қароқчилиги кўпайгани ижтимоий тармоқларда ҳам қизғин муҳокама мавзусига айланган.