У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Тошкентнинг Сирғали туманида авввалига зўрланиб¸ кейин бўғиб ўлдирилган 4 яшар қизалоқнинг онаси¸ бу иш юзасидан очилган жиноий иш доирасида гувоҳ сифатида сўроқ қилинмоқда. 21 июль куни Сирғали туманидаги 264-мактабнинг орқа эшиги олдида жасади топилган қизчанинг қотили Тошкент шаҳар прокуратурасидаги Озодлик манбаларига кўра¸ ҳануз топилмаган.
Манбанинг айтишича¸ олдин зўрланиб¸ кейин бўғиб ўлдирилган қизалоқ қотилини қидириш ишига ҳозирда бутун пойтахт милицияси жалб этилган ва қурбоннинг шахси аниқланган (Озодлик тергов сири туфайли жабрланувчининг шахсини ошкор қилмайди):
- Зўрлик билан ўлдирилган қизчанинг онаси 1991 йилда туғилган¸ Шайхонтоҳур туманида дайди сифатида қайдга олинган Лилия Г. вақтинча ҳибс қилиниб¸ гувоҳ сифатида сўроқ қилинмоқда. Лилия Г. тажовуз қурбони бўлган қизини боқиб туриш учун бировга бергани борасида ҳам гап сўзлар бор. Лекин қотил ҳали қўлга олинмади, деди Озодлик манбаси.
“Бумеранг” амалиëти
Озодликнинг прокуратурадаги манбасига кўра, айни пайтда Тошкент шаҳар милицияси “Бумеранг” деб номланган қидирув амалиëти бўйича қотил изига тушган:
- Ушбу қотиллик бўйича “Бумеранг” номли махсус операция ўтказилмоқда ва унга бутун пойтахтдаги кучишлатар ва фавқулодда ҳолатлар тизимлари ходимлар жалб этилган. Ушбу қотиллик юзасидан шаҳар прокуратураси Жиноят Кодексининг 97-моддаси 2-қисми “в” банди бўйича жиноят иши қўзғатди¸ дейди Озодлик манбаси.