Saturday, 15 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Тошкентдаги текширувда "телефони тоза чиқмаган" россиялик йигит МХХ ҳибсхонасида сақланмоқда

Тошкентдаги текширувда "телефони тоза чиқмаган" россиялик йигит МХХ ҳибсхонасида сақланмоқдаУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида туғилган, ҳозирда Россия фуқароси бўлган Бахтиёр Худойбердиев қарийб уч ойдан буён экстремизмга алоқадор моддалар бўйича гумонланиб, Тошкентдаги МХХ тергов изоляторида сақланмоқда. Бахтиёрнинг ота-онаси унинг экстремистик ғояларга ошнолик у ёқда турсин, беш маҳал намоз ҳам ўқимаганини айтмоқда. 2009 йили Россия фуқаролигини олган 34 ёшли Бахтиёр Худойбердиев Ўшда яшайдиган онасини кўриб кетиш учун шу йил 8 январида Жанубий Кореянинг Сеул шаҳридан Тошкентга учган, кейин таксида туғилган юртига кетмоқчи бўлган. 9 январь куни Тошкент аэропортидаги текширувдан сўнг уни хавфсизлик хизмати ходимлари номаълум ёққа олиб кетганлар. Ўшда ўғлини кутаётган Раҳима опа фарзандидан дарак бўлавермагач, хавотир ола бошлаган. Тошкентдаги қариндошлар барча касалхона, ҳатто морглардан Бахтиёрнинг дарагини тополмаган. Январь ойини минг бир хавотир ва гумонлар билан ўтказган она февраль бошида Тошкентга йўл олган. - Боламни олиб кириб кетгани хаёлимда ҳам йўқ эди. “Биров ўлдириб кетди”, деб қўрқдим. Онаман-ку, хаёлимга ҳар ўй келди. 1 февраль куни Тошкентга бордим. 2 февраль куни саҳар ГУИН (Жазони ўташ бош бошқармасини назарда тутмоқда, – таҳр.) деган ерига бордик, у ердан дараги чиқмади. Кейин аэропортга бордик. Аэропортда менга: “Худойбердиев Бахтиёр Юнусободда”, деб хабар беришди. Кейин ўша ерга (яъни МХХнинг Юнусободдаги тергов изоляторига) бордик. Мансур деган терговчи бола чиқиб келаётган экан, унга йиғлаб: “Менинг болам 25 кун бўлаяпти - йўқ” десам, “Соат 3 да келинг”, деди. Кейин мени боламнинг олдига олиб кирди. Эшикни очувди, ўғлим ўтирибди. Кўришдим, йиғладим. “Нима бўлса ҳам тирик экан” деб, кўнглим сал тинчиди. “Нима масалада боламни қамадинглар” ҳам деёлмабман – боламни кўриб шу даражада суюниб кетибман. Ёнида 1,5 соатча ўтириб, чиқиб келавердим, - дейди Раҳима опа.
Мой аккаунт