Monday, 24 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Тошкентлик Нодирбек жаҳоннинг иккинчи энг ёш гроссмейстери бўлди

Тошкентлик Нодирбек жаҳоннинг иккинчи энг ёш гроссмейстери бўлдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов жаҳон шахмат тарихида энг ёш иккинчи гроссмейстер бўлди. 6 ёшида Ўзбекистон чемпионига айланган 13 ёшдаги Нодирбек россиялик ва ҳиндистонлик 24-32 ёшли гроссмейстерлар устидан Санкт -Петербургда ўтган халқаро шахмат турнирида ғалаба қозониб, гроссмейстер мақомига эга бўлди. Жаҳоннинг энг ёш биринчи гроссмейстери мақомини шу кунгача россиялик 27 ёшли Сергей Корякин сақлаб қолмоқда. Сhess.com нашрининг 31 октябрь куни маълум қилишича, Нодирбек Абдусатторов 29 октябрда Санкт-Петербургда якунланган Чигорин Мемориали халқаро шахмат турнирида ҳиндистонлик 24 ёшли гроссмейстер Панаяппан Сетхураман ва россиялик 27 ёшли гроссмейстер Евгений Левинни мот қилди. Россиялик халқаро даражадаги гроссмейстерлар -32 ёшли Артем Тимофеев ва Евгений Алексеев билан дуранг натижа кўрсатди. Мусобақа натижасида 13 ёш 1 ой 11 кунлик Абдусатторов эҳтимолий 9 очкодан 6,5 очко тўплаб жаҳондаги энг ёш иккинчи гроссмейстер мақомига эга бўлди. Жаҳондаги энг ёш биринчи гроссмейстер мақомини бугунги кунда 27 ёшга тўлган россиялик Сергей Корякин 12 ёш 7 ойлигида қўлга киритган. Мазкур воқеа Гиннес рекордлар китобида қайд этилган.
Мой аккаунт