Tuesday, 25 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Тожик расмийси: Тожикистон ва Ўзбекистондан маҳсулот олиб ўтишда чекловлар йӯқ

Тожик расмийси: Тожикистон ва Ўзбекистондан маҳсулот олиб ўтишда чекловлар йӯқУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Тожикистон божхона хизмати расмийлари Ўзбекистон ва Тожикистондан маҳсулотлар олиб ўтишда чекловлар киритилганини рад этди. Июль ойи бошидан Тожикистондан Ўзбекистон ҳудудига бир кишига кунига фақат 10 килограмм ва Ўзбекистондан Тожикистонга 40 килограмм миқдорида озиқ-овқат ва саноат моллари ўтказишга изн берилани айтилганди. 2 август куни Душанбеда матбуот йиғини ўтказган Тожикистон Божхона хизмати раиси Хуршед Каримзода Ўзбекистондан Тожикистонга маҳсулот олиб ўтишда бирон чеклов киритилмагани ва ҳар бир кишига кунига 50 кило миқдорида ёки 1000 АҚШ доллари тенг маҳсулот олиб ўтишга изн берилганини айтди. - Бу миқдордаги товарларга божхона тўловлари йўқ. Аммо тадбиркор Ўзбекистондан Тожикистонга 100 кило ёки ундан ортиқ маҳсулот олиб ўтса, 50 килодан ортиғига божхона тўловларини тўлайди. Ўзбекистондан Тожикистонга барча маҳсулотлар, жумладан тухум олиб келишга ҳам чекловлар йўқ, - деди Хуршед Каримзода. Унинг қўшимча қилишича, Ўзбекистондан тухум олиб ўтишда фақат тухумнинг ишлаб чиқарилган муддати қайд этилиши ва уларни рефрежераторларда етказилиши лозим.
Мой аккаунт