Tuesday, 25 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Тожик-Ўзбек чегарасидаги "Дўстлик бозорлари" касодга учради

Тожик-Ўзбек чегарасидаги "Дўстлик бозорлари" касодга учрадиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Июль ойи бошидан Тожикистондан Ӯзбекистонга ва Ўзбекистондан Тожикистонга маҳсулотлар олиб ӯтишга чекловлар киритилгани икки мамлакатда очилган бозорлар фаолиятини фалажлаб қўйди. Ўзбек ва тожик бозорлари икки мамлакат ўртасида март ойида визасиз борди-келди шартномаси имзоланиши ортидан чегараолди ҳудудларида очилган эди. Аҳоли орасида бу бозорлар "Дўстлик бозорлари" номини олган. Чекловларга мувофиқ, Тожикистондан Ӯзбекистон ҳудудига бир кишига кунига фақат 10 килограмм ва Ўзбекистондан Тожикистонга 40 килограмм миқдорида озиқ-овқат ва саноат моллари ӯтказишга изн берилади. Тожикистонлик тадбиркор Отабек Содиқов ҳар куни Душанбе шаҳридан Сурхондарё вилоятидаги Денов шаҳрига электр асбоблари олиб бориб, “Тожикбозор”да сотарди. Аммо янгии чекловлар ӯрнатилиши ортидан тадбиркор Деновга боришни тўхтатди. Отабек Содиқов Ўзбекистонга бориб савдо қилишдан наф қолмаганини айтади.
Мой аккаунт