Thursday, 20 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Тожикистон ҳукумати Сўғддаги қадимий зардуштийлар ибодатхонасини қайта тикламоқчи

Тожикистон ҳукумати Сўғддаги қадимий зардуштийлар ибодатхонасини қайта тикламоқчиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Зардуштийлар ибодатхонаси бўлган Қалъаи Муғ Суғд вилоятининг Истаравшан шаҳрида жойлашган. Тарихий манбаларга кӯра, бу ибодтахона 2500 йил олдин Эрон императори Куруши Кабир томонидан қурилган. Тожикистон Тарих институти масъул ходими, доктор Юсуфшоҳ Яъқубовнинг 22 май куни Озодликка айтишича, 1500 йил давомида ушбу ибодатхонада олов ёниб турган ва фақат 8- асрда Қалъаи Муғ араб аскарлари томонидан бузилиб ташланган. Доктор Яъқубовнинг таъкидлашича, зардуштийлар ибодатхонасини тиклаш мамлакат ҳудудидаги қадимий обидаларни қайтадан қуриб, тарихий масканларни илгарuи ҳолига қайтаришга қаратилган уринишнинг бир қисмидир. - Мазкур амал зардуштийликка қайтишни англатмайди. Биз халқимизнинг тарихий ва қадимий обидаларини тиклашга ҳаракат қилаяпмиз. Қалъи Муғ комплекс бир маскан ҳисобланади. Зардуштий ибодатхонаси билан бирга амфитеатр ва қалъадаги бошқа биноларни ҳам тиклаш режалаштирилган, - деди Юсуфшоҳ Яъқубов.
Мой аккаунт