Friday, 21 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Тожикистон ўзбек чегарачиларини тожик чўпонини "сабабсиз" отиб ташлашда айблади

Тожикистон ўзбек чегарачиларини тожик чўпонини "сабабсиз" отиб ташлашда айбладиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Тожикистон чегарачилари Ўзбекистон чегарачиларининг бир Тожикистон ватандоши чегарани ноқонуний кесиб ўтиб, ўзбек чегарачиларига пичоқ ва таёқлар билан ҳужум қилган пайтда отиб ташлангани ҳақидаги иддаоларини рад этди. Аввалроқ спутник.уз Ўзбекистон МХХ Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитасига таяниб, Сурхондарё вилоятидаги Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида юз берган инцидент чоғида Тожикистон ватандоши, Турсунзода туманининг, Шлюм аҳоли пунктида яшовчи Аслидддин Шоимов олинган жароҳатлардан қурбон бўлгани тўғрисида хабар қилганди. Хабарда айтилишича, 15 апрель соат 18:10 да Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Қуруқсой аҳоли пункти яқинида Тожикистон томонидан Ўзбекистон ҳудудига қорамол подаси ўтган. Белгиланган чегара чизиғига мувофиқ, Ўзбекистон чегарачилари қорамол подасини Тожикистон ҳудудига қайтариб ҳайдай бошлаган. "Қайтариб ҳайдаш вақтида чегарачиларга Тожикистон томонидан уч нафар номаълум шахс Ўзбекистон ҳудудининг 50 метр ичкарисига кириб, ушбу ҳудуд Тожикистонга тегишли эканини айтган ва ҳақоратли гаплар билан жанжал чиқаришга уринган", — дейилади МХХ ДЧҚҚ хабарида.
Мой аккаунт